1. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимида янги йўналиш – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ ишлаб чиқилган Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф, Унитилаётган суннатлар, Саҳобалар ва тобиинлар ҳаёти, Ибратли ҳикоялар, Ибодатлар, Буюк алломалар, жума маърузалари, фатволар, одоблар, дуолар ва бошқа 45.000 дан ортиқ диний рисола, мақолаларни ўз ичига жамлаган YURIDA-ISLOM диний базаси 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб расман ишга туширилмоқда.

Мазкур YURIDA-ISLOM қидирув тизими орқали Сиз ўзингиз учун керак бўлган ёки муаммоли савол бўлган бирор бир мавзуга оид маълумот ёки мақолаларни тез қидириб топишингиз, танишиб чиқишингиз, шунингдек ундан нусха олиб фойдаланишингиз мумкин.

YURIDA-ISLOM – туркий тилли давлатлар орасида Ислом динига оид ўзбек тилидаги рисола, мақола, маълумотларни ўз ичига жамлаган биринчи компьютер дастури, қидирув тизими иншааллоҳ.

YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг ушбу YURIDA-ISLOM махсус базаси – йўналиши Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан 2020 йил 21 декабрдаги Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ушбу махсус базага барча ҳужжат, рисола, дунёвий мазмундаги мақолалар ва маълумотлар матнлари Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот нашрларидан, расмий сайтидан, ҳудудий вакилликлар расмий сайтларидан, шунингдек Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган хулосаларга мувофиқ чоп этилган китоблардан олинган.

2. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимида яна бир янги йўналиш – YURIDA-MATBUOT (2012-2013 йиллардаги «Ўзбек матбуотининг Олтин диски» лойиҳамизнинг Online талқини) Республикамиз босма ОАВларида, яъни газета ва журналларда чоп этилаётган мақолаларнинг электрон матнларидан ташкил топган махсус база.

Дунёнинг ҳар қандай бирон бир ҳудудидаги фойдаланувчи ушбу YURIDA-MATBUOT қидирув тизимидан фойдаланиш орқали республикамизнинг вилоят, туман (шаҳар)ларидаги газета, журналларда чоп этилаётган ҳар хил мавзудаги ахборот, маълумот, асар, мақолалар ҳақида тезкор хабар топиш имконига эга бўлади. Ва бунинг акси – республикамиз туман (шаҳар)ларида чоп этилаётган нашрлар шу туманда туғилган, яшаган, ишлаган ва ҳозирда бошқа туман (шаҳар)ларда, шунингдек чет давлатларда хизмат юзасидан ишлаётган, яшаётган тумандош – YURIDA-MATBUOT қидирув тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчига шу ҳудудда бўлаётган воқеа, ҳодиса, ҳолатларни профессионал журналист қалами билан ёритилган, батафсил ахборот кўринишида ёзилган мақолалар орқали бир зумда етказиш имкониятига эга бўлади.

YURIDA-MATBUOT қидирув тизими ҳар бир фойдаланувчиси ўзи учун керак бўлган бирор бир мавзуга оид маълумот, ахборот ёки мақолаларни калит сўзлар орқали тез қидириб топиши, танишиб чиқиши, шунингдек ундан нусха олиб фойдаланиши мумкин, шу билан бирга бирон бир газета, журналнинг бир ёки бир неча ойлик нашрига электрон обуна бўлиши шу даврга қадар бўлган бир неча юз, мингдан иборат бўлган олдинги ой, йиллардаги мақолаларидан иборат бўлган архивидан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

YURIDA-MATBUOT – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида босма ОАВ, яъни газета ва журналларнинг электрон обунаси ташкил этилган ўзбек тилидаги биринчи ҳамда ҳозирда ягона электрон платформа бўлган ахборот қидирув тизими.

YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг ушбу YURIDA-MATBUOT махсус базаси – йўналиши Ўзбекистон Журналистлар ижодий Уюшмаси билан 2022 йил 16 февралдаги Ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ ишлаб чиқилган.

YURIDA-MATBUOT электрон платформа талаба, бўлғуси журналист учун устоз, профессионал журналистларнинг ижодини, ёзиш усулини, ёзган мақоласида мақола мазмунини ёритишга қандай ёндошганлигини ўрганиш учун тайёр дастуруламалдир.

Ҳозирги кунда газета, журналлар билан тузилаётган шартномаларга кўра YURIDA-MATBUOT базаси газета, журналлар мақолалари билан тўлдириб борилмоқда, шакллантирилмоқда.

3. YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимидаги навбатдаги янги йўналиш – YURIDA-ADABIYOT мамлакатимиз ёзувчи, шоир, олимлари асар, китобларининг электрон матнларидан ташкил топган махсус база, электрон китоб савдо платформаси.

Фойдаланувчи учун YURIDA-ADABIYOT қидирув тизими ҳар хил соҳа бўйича юртимизнинг ҳар хил нашриётларида ҳар хил соҳалар бўйича китоб кўринишида ҳақиқатда чоп этилган, диний мазмундаги асарларни эса тегишли тартибда ваколатли орган томонидан чоп этишга рухсат берилган асарларнинг электрон матнларини ўзининг базасига киритишни бошлади.

YURIDA-ADABIYOT қидирув тизими – электрон китоб савдо платформаси ҳам бутун дунёга тарқаб кетган ватандош, юртдошларимизга, шунингдек ўзбек тилида мутолаа қилиш имкони бўлган ҳар қандай ўзга миллат вакилига ўзбек асарларидан баҳраманд бўлиш имконини яратади.

Ҳар қайси йўналишлардагидек, бу YURIDA-ADABIYOT йўналишида ҳам китобларнинг матнлари электрон расм (PDF, JPEG, TIF, DJVU) кўринишидек эмас, балки (Windows Word таҳрирлаш дастуридаги) матн кўринишида жойлаштирилган. Бу қулайлик, биринчидан, қидирув тизимининг қидирув функцияси орқали ҳар қандай калит сўз билан қайси китобда қидирилаётган матн ёзилганлигини тезкорлик билан топиш имконини беради, иккинчидан, у матннинг қисмидан нусха кўчириб олиб фойдаланиш, учинчидан, ўзаро ўхшаш асарларни таҳлил қилиш имконини беради.

YURIDA-ONLINE ахборот қидирув тизимининг ушбу YURIDA-ADABIYOT махсус базаси – йўналиши Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан 2022 йил 25 мартдаги Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга мувофиқ ишлаб чиқилган.

YURIDA-ADABIYOT электрон платформасининг асосий вазифаси китобхон учун зарур бўлган муқаддам кам тиражда чиқарилган ёки анча вақт олдин чиқарилган, ҳозирда топишни имкони бўлмаган асарларни базасига жойлаштириш орқали шу асарларга бўлган эҳтиёжларни қондиришдан иборат.

Шу мақсадда, муҳтарам юрдошларимизга ўзларида бўлган ноёб асарларни, ўзининг, қариндошлари, таниш-билиш, ўртоқлари, шунингдек марҳум яқинларининг китобларини ўқувчи, китобхонлар фойдаланиши, муаллифнинг шу мазмундаги китоби борлиги тўғрисида хабардор бўлиши ҳамда келажак авлодга ҳам етказиш учун бизга мурожаат қилишларини илтимос қиламиз.

YURIDA-ADABIYOT базасига ўзаро манфаатли асосларга кўра тузилган шартномалар бўйича ҳозирги кунда муаллифларнинг асарлари киритиш бошланди, база шакллантирилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

+ 3 = 5