Корхонамиз томонидан ишлаб чиқилган YURIDA-ORFO компьютер дастури ўзбек тилидаги кирилл ёки лотин алифбосида бўлган матнлардаги орфографик хато сўзларни топишга мўлжалланган

YURIDA-ORFO компьютер дастури имкониятлари:
– Матндаги хато сўзларни топади;
– Хато сўзларга тўғри сўз вариантларини беради;
– Сўзнинг изоҳини, маъносини кўрсатади;
– Матнни кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўгиради ва аксини ҳамда матн билан алоқадор бўлган бошқа функцияларни бажаради.

YURIDA-ORFO компьютер дастури афзалликлари:
– имловий саводхонликни янада оширади;
– сўзларни гапда маъно жиҳатдан ўз ўрнида қўлланилишида ёрдам беради;
– асар, мақола, маъруза, илмий иш, хизмат фаолият ҳужжатлари – корхона, ташкилот, муассасалар томонидан юбориладиган чиқиш хатлари, улар қабул қиладиган қарор ва фармойишлари, хизмат ҳужжатлари – низом, йўриқнома, маълумотномалар, таҳлил, умумлашма, ҳисоботлар, далолатнома ва бошқа ҳужжатларини имловий жиҳатдан янада бехато ёзилишида кўмаклашади;
– бинонинг ички ва ташқи қисмидаги баннерларда, деворий осма маълумотларда хато сўзлар ёзилишини олдини олади;
– ҳужжат бир неча марта ўқилганда, айниқса иш ҳажми кўп бўлган вақтларда, толиқиш натижасида миянинг матндаги хатоларни автоматик равишда ўтказиб юборишига чек қуяди;
– қоғоз исрофининг олдини олади.

Ҳозирги кунда унинг базасида 1.700.000.000 дан ортиқ сўз шакллари мавжуд.

1. YURIDA-ORFO дастуридан фойдаланиш
1.1. YURIDA-ORFO ҳам таҳрирлаш дастури бўлиб, худди Microsoft Word таҳрирлаш дастуридагидек айрим функциялар киритилган: файлни очиш, уни сақлаш, босмага чиқариш ва матн бўйича бошқа амалларни бажариш мумкин.
1.2. Дастур Windowsнинг Times New Roman, Arial, Microsoft Sans Serif ёки шунга ўхшаш стандарт шрифтида бўлган матнларни орфографик жиҳатдан текширади ва хато деб ҳисоблаган сўзларни тагига қизил чизиқ чизиш билан ажратади.


1.3. Матнни текшириш учун аввал ёзилган матндан нусха олиб дастур ишчи ойнасига қўямиз. Матнда «меёрларга», «конунсизлика», «демакратик», «фуқоролар» сўзлари хато ёзилган. Мазкур сўзларнинг тўғри вариантини кўриш учун хато сўзнинг устида сичқончанинг ўнг тугмасини босиш керак.

1.4. Матнда бир хил хато сўзларнинг барчасини вариантдаги тўғри сўзга алмаштириш керак бўлса, меню сатридаги «Матндаги барчасини алмаштириш» белгиланиб, тўғри сўз варианти босилади, барча хато сўзлар тўғри сўзга алмашади.

Эслатма!!! Дастур ишчи ойнасига фақат Microsoft Word таҳрирлаш дастури файлидаги матнларни нусха олиб қўйиш лозим. Интернет тармоғидан кўчириб олинган ёки HTML форматида бўлган матнлар қўйилганда уларда техник чиқиндилар бўлганлиги сабабли хатоликлар бўлиши мумкин, дастур матнни тўлиқ текширмаслиги мумкин, бунда ушбу матнларни Блокнот таҳрирлаш дастурига қўйиб кейин у ердан матнни кўчириб дастур ойнасига қўйиш тавсия этилади.

1.5. Айрим соҳаларга оид терминлар, ўзлашма сўзлар, атоқли отлар, қисқартма сўзларни дастур хато ҳисоблаши мумкин. Аммо, сўзлар тўғри ёзилган бўлса, бундай сўзларни меню сатридаги «Луғатга киритиш»ни босиш орқали сўзни шахсий луғатга киритиш мумкин, шунда дастур келгусида бу сўзни хато деб кўрсатмайди.

1.6. Матндаги ортиқча бўшлиқ (пробел)ларни йўқотиш тугмасини босиш орқали, матнда сўзлар ўртасидаги бўшлиқлар йўқотилади.

1.7. Транслитерация тугмаси орқали кирилл алифбосидаги матнни лотин алифбосидаги матнга, ва акси, яъни лотин алифбосидаги матнни кирилл алифбосидаги матнга ўгирилади. Меню сатридаги «Истиснолар» орқали кирилл алифбодан лотин алифбога ёки лотин алифбодан кирилл алифбога ўгиришдаги қатъий қоидага риоя этмайдиган сўзларнинг кириллчадаги ва лотинчадаги шакллари киритилиши мумкин, бунда дастур ушбу истисноларга мувофиқ ўгиради.


1.8. Дастур сўзнинг изоҳини кўрсатиш имконига эга. Бунинг учун ўзак сўзни белгилаб, «Изоҳ» тугмаси босилади. Ўзак белгиланмаса, бу тугма актив бўлмайди.
1.9. «Имловий текширув» тугмаси билан матндаги фақат барча хато бўлган сўзлар рўйхатини кўриш мумкин, уни бекор қилиб таҳрирни яна давом эттириш мумкин.
1.10. «Кирилл алифбосида» тугмаси дастурда айни пайтда қайси алифбодаги сўз шакллари базаси юкланиб турганини кўрсатади.
Эслатма Агар имловий текширишимиз лозим бўлган матн кирилл алифбосида бўлса, кирилл алифбодаги сўз шакллари базасини юклаш лозим, агар имловий текширишимиз лозим бўлган матн лотин алифбосида бўлса, лотин алифбодаги сўз шакллари базасини юклаш лозим, дастур фақат юкланган сўз шакллари базасига мувофиқ тегишли алифбодаги матнни текширади.

Дастур ишлаши учун интернет тармоғига уланган бўлиши мажбурий эмас.

 

Дастурни сотиб олиш: дастур тузилган шартномага кўра ўрнатиб берилади. Ҳар бир компьютер ёки дастурни ўрнатиш имкони бўлган қурилмага дастур мазкур компьютер винчестерига ёки қурилмага хос серия рақамга мос бўлган код орқали ўрнатилади, дастур базаси шартнома муддати давомида янгилаб борилади. Дастур компаниямиз ходимлари, дистрибьюторлар, вакиллар томонидан ўрнатилиши ва дастур билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Компьютер операцион системасининг қайта ўрнатилиши винчестерга хос серия рақамни ўзгартирмайди. Компьютер винчестери ўзгариши янги ёки қўшимча шартнома тузилишига сабаб бўлади.

 

Харажатлар

YURIDA-ORFO дастури ўрнатиш (2 та: кирилл, лотин базалари, 1,7 млрд.дан ортиқ сўзлар шакли)

517.000 сўм 333.000 сўм (Акция)

YURIDA-ORFO дастуридан 1 ой давомида фойдаланиш (2 та: кирилл, лотин базалари, 1,7 млрд.дан ортиқ сўзлар шакли)
30.000 сўм

YURIDA-ORFO дастурининг эски (3.1.1.3, 3.1.1.4 ва ундан олдинги) версияларини (400 млн.дан ортиқ сўз шакллари) базасини дастурнинг янги версияси ва янги базасига алмаштирилиши (2 та: кирилл, лотин базалари, 1,7 млрд.дан ортиқ сўзлар шакли)
150.000 сўм

YURIDA-ORFO компьютер дастурини ўрнатиш файли.

YURIDA-ORFO компьютер дастурининг 3.1.5.8_NF2 версияси дастур ишлаши учун зарур бўлган компоненти бўлган Windows операцион тизимларга ўрнатса бўлади. Windows 7, 8, 8.1 учун
Yurida Orfo 3.1.5.8_NF2

YURIDA-ORFO компьютер дастурининг 3.1.5.8_NF4 версияси дастур ишлаши учун зарур бўлган компоненти бўлган Windows операцион тизимларга ўрнатса бўлади. Windows 10 учун
Yurida Orfo 3.1.5.8_NF4

YURIDA-ORFO дастурининг мазкур 3.1.5.8_NF4 версияси Windows 10 операцион тизимда муаммосиз ўрнатилади (айрим Windows 7, 8, 8.1, 10 операцион тизимларда Net Framework 4.6.2 компоненти ўрнатилмаган бўлса, дастур ўрнатиш жараёнида Net Framework 4.6.2 компонентни ўрнатишни сўраши мумкин)
Net FrameWork 4.6.2

Шунингдек, айрим компьютерларда дастур ишлаши учун Visual Studio 2013 компонентини ўрнатиш талаб этилиши мумкин (аксарият Windows  операцион тизимларда мавжуд, шунинг учун зарурат бўлмаса уни ўрнатиш талаб этилмайди)


vcredist

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

8 + 2 =