Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан диний-маърифий адабиётлар, даврий нашрлар, расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақолалар, жума тезислари ҳамда соҳага тегишли қонун ҳужжатларининг онлайн электрон базаси “Yurida nysa” корхонаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

Мазкур базада Қуръони карим, оятларнинг маънолари таржимаси ва тафсири, ҳадиси шарифлар, фатволар ва расмий манбаларда эълон қилинган электрон китоблар, мақолалар каби диний-маърифий материаллар жамланган. Базага киритилган нашр адабиётлари Дин ишлари бўйича қўмита хулосаси асосида тайёрланган.

Базадаги қидирув тизими орқали мухлислар учун керак бўлган ёки савол туғилган бирор-бир мавзудаги маълумотларни тез топиш, ўқиш ва ундан фойдаланиш мумкин.

Ушбу электрон платформада келгусида айрим диний мазмундаги фундаментал, нодир китобларнинг муаллифлари билан келишган ҳолда электрон шакли сотуви, шунингдек, матбуот нашрларининг электрон обунаси ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

Рамазон ойи муносабати билан ушбу база синов-тажриба сифатида ўқувчилар эътиборига бепул ҳавола этилди.

Ушбу дастурдан фойдаланиш учун online.yurida.uz ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиш ва компьютер, планшет ёки уяли телефон орқали фойдаланиш мумкин.

Базани такомиллаштириш борасидаги фикр-мулоҳазалар ва таклифларингизни @yurida_islom ботига юборишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

72 − 69 =