«YURIDA» компанияси ташкил этилганидан буён ўз фаолияти давомида қонунчилик ҳужжатлари ва ахборот шаклидаги маълумотлардан ташкил топган «YURIDA» ҳуқуқий-ахборот тизими компьютер дастурини ишлаб чиқиб, амалдаги қонунчилик ҳужжатларидаги хизмат фаолияти юритишда ахборот-технологияларни жалб қилиш бўйича талабларни бажарилишида кўмак бериш мақсадида ҳужжатларнинг электрон матн кўринишини таъминлаш бўйича самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

«YURIDA» компьютер дастури – базасидаги ҳужжатлар орасидан фойдаланувчи учун керак, зарур бўлган ҳужжатни тез ва осон қидириб топадиган қидирув тизими.

  • «YURIDA» ҳуқуқий-ахборот тизими компьютер дастурининг базаси ўзбек ва рус тилларидаги қуйидагилардан:
  • Конституциявий суд, Олий Мажлис қарорлари;
  • Ўзбекистон Республикаси қонун ва кодекслари;
  • Амнистия актлари, уни қўллаш бўйича низомлар;
  • Президент фармон, фармойиш ва қарорлари;
  • Президент маъруза, мақола ва китоблари;
  • Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари;
  • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган қўмита ва вазирликларнинг меъёрий ҳужжатлари;
  • Олий суд Пленуми қарорлари;
  • Фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича суд амалиётидан мисоллар;
  • МДҲ давлатлари кодекслари;
  • Халқаро шартнома, конвенция, битимлар ва бошқа ахборот тарзидаги маълумотлардан иборат.

«YURIDA» ҳуқуқий-ахборот тизими компьютер дастури бошқа дастурлардан:
– фойдаланувчилар учун интерфейснинг содда ва қулайлиги, дастурдан фойдаланишни тез ўрганиб олиш, ҳужжатларни туркумлар, классификация, органлар бўйича тақсимланиши;
– бир неча кўринишдаги қидириш усуллари: тез қидириш (номи, санаси, рақами бўйича) ва глобал қидириш (ҳужжат барча реквизитлари бўйича), қидириш натижаси бўйича топилган ҳужжатлар ичидан тез қидириш, қидириш тарихи, қидириб топилган ҳужжатда қидирилаётган сўз ёки сўз бирикмасининг неча марта қўлланилгани сони ва алоҳида ажратилиши;
– ҳужжатлар реквизитлари – номи, қабул қилинган санаси ва рақами, турини бир ойнада акс эттирилиши, номи, рақами, санаси, тури бўйича сараланган ҳолдаги тартибга келтириш;
– айрим Кодексларнинг моддасига тушунча, шарҳ, йўналиш берувчи, квалификация нуқтаи назаридан алоқадор бўлган бошқа ҳужжатлар (кодекслар, қонунлар нормалари, ҳуқуқшунос олимларнинг фикрлари, қонуности ҳужжатлар, Пленум қарорлари)нинг, шунингдек суд амалиётидаги мисолларнинг ўзаро боғланиши;
– ҳужжатнинг матни матнилигича сақланиши, ҳужжат матнидан нусха олиб таҳрирлаш дастурига қўйилганда ҳужжат матни билан бир хил кўринишга келиб чалғитиши мумкин бўлган изоҳ ва тушунтиришларнинг ҳужжат матнида умуман иштирок этмаслиги, айниқса матнни формат қилишда халақит берувчи кўк рангда алоҳида кўриниб турадиган ҳавола (гиперссылка)ларнинг умуман йўқлиги, ҳужжатни кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўгирилиши;
– ҳар хил қўшимча маълумотлар: валюта курслари, энг кам ойлик иш ҳақи, почта индекслари, телефон кодлари, ишонч телефонлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар манзиллари, йўловчи самолёт ва поездларнинг ҳаракат жадвали тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар, шунингдек ўзбек тилидаги сўзларга, юридик терминларга изоҳ ва шарҳлар мавжудлиги;
– фойдаланувчида бирор бир қонун, унинг моддаси ёки бошқа ҳужжат бўйича пайдо бўлган ўз фикрини, киритиш лозим бўлган ўзгартириш, амалиётда қўлланиш бўйича мулоҳазаларини киритиб қўйиш имконияти;
– дастурнинг базаси бир ойда 3 марта янгиланиши;
– Махсус версиялар ишлаб чиқа олиши, яъни базанинг асосини ташкил қилган қонунчилик ҳужжатлари сақланган ҳолда бирор бир тизимга, соҳага тегишли ҳужжатларни ҳам алоҳида папкаларда, классификация бўйича тақсимланган ҳолда акс эттира олиши, ҳужжатларни тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида хизматда фойдаланиш учун грифи бўлган ҳужжатлардан нусха олиш ва уларни чоп этиш функцияларини ноактив ҳолатга келтирилганлиги билан кескин фарқ қилади.

Корхонамиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳокимликлар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларга кўра, уларга хизмат кўрсатиш мақсадида «YURIDA» ҳуқуқий-ахборот тизими компьютер дастурининг базасига уларнинг ички соҳавий ҳужжатларини киритган ҳолда улар учун қуйидаги махсус версияларни ишлаб чиққан:
– Суд ходимлари учун Махсус версия;
– Прокуратура ходимлари учун Махсус версия;
– Адвокатура ходимлари учун Махсус версия;
– Ички ишлар вазирлиги ходимлари учун Махсус версия;
– Навоий вилояти ҳокимлиги учун Махсус версия;
– Сурхондарё вилояти ҳокимлиги учун Махсус версия;
– Самарқанд вилояти ҳокимлиги учун Махсус версия;
– Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун Махсус версия.

Махсус версиянинг афзаллиги унда қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ахборот кўринишидаги маълумотлардан ташқари тизимнинг қарорлари, буйруқлари, фармойишлари, ички низомлари, йўриқномалари, тартиблари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари ҳамда иш фаолиятни яхшилашга ёрдам берадиган бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Бу эса, кези келганда, тизимнинг хусусий қидирув тизими, тизим ҳужжатлари архиви ҳам дейиш мумкин.

YURIDA ҳуқуқий-ахборот тизими компьютер дастурининг базасида 01.01.2023 йил ҳолатида 91.000 дан ортиқ (жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимлари учун Махсус версия базасида 1991 йилдан буён қабул қилинган ички ҳужжатлар киритилган бўлиб, 122.000 дан ортиқ) ҳужжатлар мавжуд.

Дастур ишлаши: дастур оффлайн тарзда ишлайди, унинг ишлаши учун компьютер интернет тармоғига уланган бўлиши мажбурий эмас.

Дастурни ўрнатиш: мутахассис орқали, телеграмм каналлар (https://t.me/yuridayurist, https://t.me/yuridasud, https://t.me/yuridapr, …)да жойлаштирилган дастур ва база файлини кўчириб олиб дастур ўрнатиш файллари орқали амалга оширилиши мумкин.

Дастур базасини янгилаш: мутахассис орқали, телеграмм каналда жойлаштирилган дастур ҳафталик базаси файлини кўчириб олиб ўрнатиш орқали ёки дастур сайтимиз (www.yurida.uz)га автоматик равишда боғланиб ҳафталик база файлини ўрнатиши орқали амалга оширилиши мумкин.

 

Дастурдан фойдаланиш:
1. Ишчи ойна
1.1. Дастур ишга туширилгач, Асосий ойнадаги “Очиш” тугмаси орқали, унинг чап ён томонида ҳужжатлар йиғмажилдлари, ўнг ён томонида белгиланган йиғмажилд ичидаги ҳужжатлар рўйхатини кўрсатадиган Ишчи ойна очилади.

1.2. Ишчи ойнани чап ён ойнасидаги туркумлар, классификация ҳамда органлар устунлари ўз ичига сараланган ҳужжатлар бўлган йиғмажилдларни жамлаган.
1.2.1. Туркумлар устунидаги ҳар бир йиғмажилдда унинг номига мос ҳужжатлар тури бўйича жойлаштирилган.
1.2.2. Классификация устунидаги ҳар бир йиғмажилдда унинг номи билан боғлиқ фаолиятга оид ҳужжатлар жойлаштирилган.
1.2.3. Органлар устунидаги ҳар бир йиғмажилдда номи ёзилган шу органга хос ҳужжатлар жойлаштирилган.
1.3. Ишчи ойнанинг ўнг ён ойнаси орқали базадаги мавжуд ҳужжатлар актуаллик ҳолатини, функционал тугмалар, ойналарни, йиғмажилддаги ҳужжатлар рўйхатини, сонини кўриш мумкин.
1.3.1. Кўриниш тугмаси билан рўйхатдаги ҳужжатлар кўринишини фойдаланувчига қулай бўлган ҳар хил кўринишга ўтказиш мумкин.
1.3.2. Хусусиятлар тугмаси белгиланган ҳужжатнинг хусусиятини, параметрларини кўрсатади.
1.3.3. Қидириш тугмаси қидириш ойнасини, тарихини очади.
1.3.4. «Фақат ўзбек тилида» тугмаси орқали рўйхатдаги ўзбек тилида бўлган ҳужжатларни саралаб олиш мумкин, интерфейс рус тилида бўлганда тугма номи «Только на русском» номига ўзгаради, бу орқали рўйхатдаги рус тилида бўлган ҳужжатларни саралаб олиш мумкин
1.3.5. Кучини йўқотган ҳужжатларни яшириш тугмаси ўз кучини йўқотган ҳужжатларни кўринмайдиган қилиб қўяди.
1.3.6. Тезкор қидириш катакчаси ҳамда қўшимча параметрлар билан қидириш ойнаси орқали керакли ҳужжат қидириб топилади.

2. Керак бўлган ҳужжатни қидириш
2.1. Фойдаланувчи зарур бўлган ҳужжатни ичида барча ҳужжатлар бўлган «Ҳаммаси» йиғмажилди ичидан ёки сараланган ҳужжатлар жойлаштирилган бирон бир йиғмажилд ичидан қидириши мумкин.

2.2. Керак бўлган ҳужжат визуал қидириб топилиши мумкин, ишчи ойнанинг ўнг ён томони ўрта қисмида йиғмажилддаги ҳужжатлар номи, санаси, рақами ва бошқа параметрлари билан кўринади, улар ўсиш ёки камайиш тартибида жойлаштирилиши мумкин, бу орқали керакли бўлган ҳужжатни визуал қидириб топиш мумкин.
2.3. Керак бўлган ҳужжат функционал қидириб топилиши мумкин.
2.3.1. Тезкор қидириш катакчаси ёрдамида ҳужжатларни номи, рақами, санаси бўйича тез ва осон қидириб топиш мумкин, қайси сўз ёки сўзлар, ҳужжатнинг рақами ёки санаси ёзилган заҳоти ҳужжат номида шу сўз ёки сўзлар бўлган, ҳужжатнинг рақами ёки санаси шундай бўлган ҳужжатлар рўйхати пайдо бўлади.
2.3.2. Ҳужжатларни бир вақтда бир нечта қўшимча параметрлари билан, яъни номи, санаси, рақами, матнидаги сўз ёки сўзлар бўйича қидириб топиш ойначасига тезкор қидириш катакчасининг ўнг томонидаги яшил рангдаги йўналиш тугмаси орқали ўтилади, топиш керак бўлган ҳужжатни параметрлари киритилгандан кейин “Қидириш” ёки “Enter” тугмаси босиб қидириш амалга оширилади.
2.3.3. Ҳужжатнинг юқорида кўрсатилганлардан ташқари яна бошқа параметрлари билан топиш учун сариқ рангдаги “Қидириш …” тугмаси орқали алоҳида очиладиган қидириш ойнасига ўтиш мумкин. Бу қидириш ойнасида ҳужжатнинг барча параметрларидан бир нечтасини белгилаб қидиришни амалга ошириш мумкин.
2.4. Керакли бўлган ҳужжат қидириб топилгач, уни очиб кўриш учун белгиланган ҳужжат Очиш тугмасини босиш орқали Асосий ойнада очиш мумкин.

3. Асосий ойна
3.1. Асосий ойнада ҳужжат матни билан танишиш ҳамда матн билан боғлиқ бўлган, жумладан, принтерда чоп этиш, қоғозда жойлашувини кўриш, нусха олиш, ҳужжат матни ичида қидириш, ҳужжат матнини катталаштириш, кичиклаштириш, ҳужжат бутун матнини Word таҳрирлаш дастурига экпорт қилиш, матнни кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўгириш, ҳужжатга шарҳ, изоҳ ёзиш, матнни автоматик ўтказишни амалга ошириш мумкин.
3.2. Асосий ойнадаги Луғат тугмаси орқали электрон кўринишдаги ўзбек тилининг изоҳли луғати ва юридик атамалар луғати билан танишиш мумкин, олдинги ҳужжатга, кейинги ҳужжатга ўтиш ҳамда ҳар бир ҳужжатни алоҳида ойнага очиш ёки фақат бир ойнада битта ҳужжатни очиш функциясини амалга ошириш мумкин.
3.3. Асосий ойнанинг Хатчўп менюси орқали ҳужжатларга хатчўплар қўйиш ва улардан фойдаланиш мумкин, дастур ҳақидаги маълумотларни Маълумот менюси орқали билиб олиш мумкин.
3.4. Агар ҳужжат биттадан ортиқ бобдан, бўлимдан, моддадан ёки иловадан иборат бўлса, ўнг ён томонда тепага ва пастга йўналиш берувчи, йўғон, яшил рангдаги белгилар пайдо бўлади, бу белгиларни босиш орқали ҳужжатнинг олдинги ёки кейинги қисмига ўтиш мумкин бўлади.
3.5. Агар ҳужжатда муқаддам ўзгартириш киритилган бўлса, ўнг ён томонда олдинги таҳрирга ўтиш тугмаси пайдо бўлади.

4. Дастурнинг юристларга ихтисослаштирилганлиги
4.1. Ҳужжат матнида тушунча, изоҳ талаб қилган сўзларга ҳавола (гиперссылка)лар қўйилган бўлиб, улар кўк рангда акс этган. Сичқонча тугмасини мазкур ҳаволага босиш орқали унга берилган тушунча, изоҳ шу ҳужжатдан ёки бошқа ҳужжатдан очиб берилади.
4.2. Дастурдаги ҳужжатлар матни «Қонун матни матнилигича сақланиши лозим» принципига мувофиқ жойлаштирилган, ҳужжат матнида қўшимча ёки батафсил маълумот олиш учун ҳавола қўйилган изоҳлардан фойдаланилмаган. Агар ҳужжатдаги ҳавола жигар рангда бўлса, ҳужжат ўз кучини йўқотган (!) бошқа ҳужжатга ҳавола қилинганлигини билдиради.
4.3. Қонун моддаларида шу моддага алоқадор, тааллуқли бўлган ҳужжатлар, хусусан, Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддасида қилмишни айнан шу модда билан тўғри квалификациялаш бўйича хулосага келиш ва мустақил қарор қабул қилиш учун йўналиш берадиган, ёрдамчи бўлган ҳужжатлар ўнг ён ойначадаги рўйхатда кўринади: қонунлар, кодекслар моддалари, Президент фармон, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Олий суд Пленуми қарорлари, суд амалиёти бўйича мисоллар, экспертларнинг экспертиза ўтказиш доираси ва уларга қўйиладиган саволлар намуналари, ҳуқуқшунос олимларнинг илмий мақолалари, моддага шарҳлари шулар жумласидандир.

4.4. Жиноят кодексининг қайси моддасида курсор турган бўлса, ўнг ён ойначада шу моддага оид, тааллуқли ва алоқадор бўлган ҳужжатлар рўйхати пайдо бўлади. Ушбу рўйхатдаги ҳужжатларни алоҳида ойналарда ёнма-ён очиб ўзаро таҳлил қилиш мумкин.

5. Қўшимча маълумотлар
5.1. Айрим ҳужжатларда узун жадваллар ёки схема, расмлардан иборат иловаларнинг номига ҳавола қўйилган бўлиб, ҳавола босилганда жадваллар ёки схема, расмлардан иборат иловалар WORD таҳрирлаш дастурига экспорт қилиб берилади.
5.2. Фойдаланувчида ҳужжат матнларига ўзгартириш киритиш, уларни олиб ташлаш, йўқ қилиш имкониятлари мавжуд эмас.
5.3. Дастурнинг айрим тизим учун ишлаб чиққан махсус версияларида «хизматда фойдаланиш учун» грифи бўлган ҳужжатлардан нусха олиш, уларни чоп этиш ва WORD таҳрирлаш дастурига экспорт қилиш функциялари олиб ташланган.

 

Дастурни сотиб олиш: дастур тузилган шартномага кўра ўрнатиб берилади. Ҳар бир компьютер ёки дастурни ўрнатиш имкони бўлган қурилмага дастур мазкур компьютер винчестерига ёки қурилмага хос серия рақамга мос бўлган код орқали ўрнатилади, дастур базаси шартнома муддати давомида янгилаб борилади. Дастур компаниямиз ходимлари, дистрибьюторлар, вакиллар томонидан ўрнатилиши ва дастур билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Компьютер операцион системасининг қайта ўрнатилиши винчестерга хос серия рақамни ўзгартирмайди. Компьютер винчестери ўзгариши янги ёки қўшимча шартнома тузилишига сабаб бўлади.

 

Харажатлар
YURIDA ҲАТ компьютер дастурини ўрнатиш ва 1 йил давомида базасини янгилаб бориш (диск ёки мутахассис орқали)
930.000 сўм

YURIDA ҲАТ компьютер дастури базасини 1 йиллик янгилаш (диск ёки мутахассис орқали)
780.000 сўм

“YURIDA” оффлайн дастурини ўрнатиш ва 1 йил давомида базасини янгилаб бориш (1 ойда 3 марта сайт орқали)
850.000 сўм

YURIDA ҲАТ компьютер дастури базасини 1 йиллик янгилаш (1 ойда 3 марта сайт орқали)
690.000 сўм

“YURIDA” оффлайн компьютер дастурини фақат ўрнатиш харажати
270.000 сўм

“YURIDA” оффлайн компьютер дастурини фақат ўрнатиш (мижознинг бошқа компьютерига)
207.000 сўм

YURIDA ҲАТ компьютер дастурини ўрнатиш файли

Windows XP, 7, 8, 8.1 учун
Yurida 6.6.5.2_NF2

Windows 10 учун
Yurida 6.6.5.2_NF4

YURIDA дастурининг мазкур версияси Windows 10 операцион тизимда муаммосиз ўрнатилади (айрим Windows 10 операцион тизимларда Net Framework 4.6.2 компоненти ўрнатилмаган бўлса, дастур ўрнатиш жараёнида Net Framework 4.6.2 компонентни ўрнатишни сўраши мумкин)
Net Framework 4.6.2

2 Replies to “YURIDA ҳуқуқий-ахборот тизими”

Добавить комментарий для Yurida maslahatchi Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

− 3 = 4