«YURIDA-ORFO» компьютер дастури

ТЕЗ, ҚУЛАЙ, ФОЙДАЛИ ...

Дастурдан фойдаланаётганингиз учун раҳмат!

«YURIDA-ORFO» компьютер дастури ўзбек тилидаги кирилл ёки лотин алифбосида бўлган матнлардаги орфографик хатоларни топишга мўлжалланган компьютер дастури

 

ДАСТУРНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ:

·        Матндаги хато сўзларни топади;

·        Хато сўзларга тўғри сўз вариантларини беради;

·        Сўзнинг изоҳини, маъносини кўрсатади;

·        Матнни кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўгиради ва акси;

·        Матнни стандарт шрифтдан ўзбек шрифтига ўгиради ва акси;

·        ва матн билан алоқадор бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.

 

Ҳозирги кунда унинг базасида 400.000.000 дан ортиқ сўзлар мавжуд.

 

ДАСТУРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ:

·        Имловий саводхонликни янада оширади;

·        Асарингиз, илмий ишингиз, хизмат фаолият ҳужжатларингиз имловий жиҳатдан янада бехато ёзилишига кўмаклашади;

·        Қоғоз исрофининг олдини олади;

·        Сўзларнинг гапда маъно жиҳатдан ўз ўрнида қўлланилишига кўмаклашади;

·        Бинонинг ички ва ташқи қисмидаги баннерларда, деворий осма маълумотларда хато сўзлар ёзилишининг олдини олади;

·        Ташкилотингиз имиджини оширади.

 

«YURIDA-ORFO» КОМПЬЮТЕР ДАСТУРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

 

«YURIDA-ORFO» дастури ҳам таҳрирлаш дастури бўлиб, худди «Microsoft WORD»дагидек айрим функциялар киритилган. Файл очиш, уни сақлаш, босмага чиқариш ва матн бўйича бошқа амалларни амалга ошириш мумкин.

«YURIDA-ORFO» дастурининг асосий функцияси ўзбек тилида тузилган кирилл ва лотин алифбосидаги матнни орфографик жиҳатдан текширишдан иборат.

«YURIDA-ORFO» дастуридаги матн “Windows”нинг Times New Roman, Arial, Microsoft Sans Serif ёки шунга ўхшаш стандарт шрифтида бўлганда сўзни орфографик жиҳатдан текширади.

«YURIDA-ORFO» дастуридаги матнни оладиган бўлсак, хато сўз тагига қизил рангдаги тўлқин чизилган ҳолатда кўринади.

Масалан, матнда “меёрларга”, “қонунсизлика”, “демакратик”, “фуқоролар” сўзлари хато ёзилган. Мазкур сўзларнинг тўғри вариантини кўриш учун сичқонча курсорини хато сўзнинг устига олиб бориб ўнг тугмасини босиш керак.

Сайт ичида қидирув

Ҳозир сайтимизда

We have 3 guests and no members online